Перес украиналик дарвозабонни "Реал" йўқотмоқчи
Испания чемпионатининг 11-турида “Реал” ўз майдонида “Барселона”га (0:4) йирик ҳисобда имкониятни бой берди. Мадрид клубининг украиналик дарвозабони Андрей Лунин ўйинни асосий таркибда бошлаб, ўз дарвозасидан тўртта гол ўтказиб юборгани клуб президенти Флорентино Пересни янги дарвозабон сотиб олиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди, деб хабар бермоқда Realmadridexclusivo.
Ушбу ўйиндан сўнг президент Перес рақобатни кучайтириш учун яна бир дарвозабон сотиб олишни мақсад қилди. Гап "Лилль" посбони Люк Шевалье ҳақида кетмоқда. Луниннинг «Реал» билан шартномаси узайтирилганига қарамай, клуб унинг кетишини истисно қилмаяпти. Тибо Куртуанинг тез-тез жароҳат олишини инобатга олсак, Шевалье яқин келажакда асосий таркибдан жой олиш учун асосий номзод ҳисобланади.
22 ёшли Шевалье жорий мавсум "Лилль" сафида 16 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 15 та гол ўтказиб юборди. Трансфермарк портали уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Фикрлар