Петер Гойовчикка омад етишмади

Флорида штатида эркаклар ўртасида ўтаётган "АТР Miami Open" турнирининг илк босқичида кутилмаган натижалари қайд этилмоқда.

"Мастерс" туркумига кирувчи ушбу мусобақада германиялик Петер Гойовчик ва аргентиналик Федерико Дельбонис ўзаро рақобатлашди. Учрашувда Федерико рақибини 6:4, 6:2 ҳисобида доғда қолдирди.

Шунингдек, биринчи даврада Янко Типсаревич (Сербия) ва Брэдли Клан (АҚШ) ўртасида ўйин ўтказилди. Унда Янко ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!