Петит: “Менимча, у “Арсенал”га керакли футболчи”

“Арсенал” ҳужумчиси Габриэл Жезус жароҳат олгач, клуб янги футболчи сотиб олмоқчи. “Канонирлар” жамоасининг собиқ юлдузи Петит клубга ким кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, “Арсенал” Кристиан Пулишични сотиб олиши керак.

Пулишич жаҳон чемпионатида қасос билан ўйнаганига гувоҳ бўлдик. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши лозим. Менимча, вингер “Арсенал”га келиши керак бўлган футболчи. У Жезуснинг ўрнини муносиб тўлдира олади. Ҳаким Зиеш ҳам шундай. Футболчи “Челси”да бахтли эмаслиги кўриниб турибди. Иккала ўйинчи ҳам бунга лойиқ эмас”, - деди Петит.

“Менимча, улар қишда таркибни кучайтириши керак. Рамош ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Аммо бунга ҳали эрта. У Марокашга ҳарши ҳеч нарса қила олмади. Заха, Сент-Максимен ва Пулишич - булар менинг учталигим. “Арсенал” ушбу футболчиларни сотиб олиши керак”, - дея қўшимча қилди 52 ёшли француз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!