Петр Чех мавсум якунлангач фаолиятини тугатади
Ads

Лондоннинг “Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех жорий мавсум фаолиятидаги сўнггиси бўлишини айтди.

“Бу менинг профессионал футболчилик фаолиятимдаги 20-мавсумим. Мен мавсум охирини фаолиятимни якунлаганим ҳақида эълон қилиш учун энг тўғри вақт деб ҳис қиляпман.

Мен нимани хоҳлаган бўлсам, уларнинг ҳаммасига эришдим. Премьер-лигада 15 мавсум тўп суриб, ютиш мумкин бўлган барча нарсани қўлга киритдим”, - дейди чехиялик посбон.

Маълумот учун, Петр Чех ўзининг профессионал фаолиятини 1999 йилда Чехиянинг “Хмель” клубида бошлаган. Шундан сўнг у “Спарта”, “Ренн”, “Челси” ва “Арсенал” клубларида тўп сурди.

36 ёшли дарвозабон фаолияти давомида 4 марта Англия чемпиони, 5 марта Англия кубоги ва 3 марта Англия лига кубоги соҳиби бўлган. Шунингдек, бир мартадан Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғолиб чиққан.