Петр Чех ўзининг "Челси"га қайтиши борасида тарқалган хабарларни тасдиқламади

Лондоннинг "Арсенал" клуби дарвозабони Петр Чех "Челси"да спорт директори лавозимида иш бошлаши ҳақида тарқалган хабарларни тасдиқламади.

“Бугунги тарқалган ҳушхабарга қарамай, мен ўз келажак фаолиятим ҳақидаги қарорни охирги ўйиндан сўнг қабул қиламан. Ҳозир менинг асосий мақсадим – “Арсенал” билан бирга Европа лигасида ғалаба қозониш”, - дейди чехиялик посбон.

Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Бокуда “Челси”га қарши бўладиган баҳс Чех учун фаолиятидаги сўнгги ўйин бўлади.

Маълумот учун, Чех “Челси” сафида 2004-2005 йилларда тўп сурган ва жамоа билан 15та совринни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!