ПФЛ 23 март куни яна бир мусобақага қуръа ташланишини эълон қилди

2022 йилги мавсумда Суперлига ва Про-лига клубларининг 19 ёшгача бўлган тарбияланувчиларидан иборат жамоалари U-19 чемпионатида иштирок этишади.

Мусобақа худди ўтган мавсумда U-18 чемпионатида бўлгани каби Суперлига ва Про лига клубларининг U-19 жамоалари учун умумий тарзда ташкил этилади ҳамда бундан буён 19 ёшлилар тоифасида ўтказиб борилади. Бунда ҳар бир жамоа мавсум давомида бир-бирига қарши ўзаро бир мартадан майдонга тушади. Чемпионатнинг уй-сафар ўйинлари Бергер тизимига кўра ташланган қуръа орқали аниқланади.

U-19 чемпионатининг 1-тур учрашувлари 5 апрель санасидан старт олишини инобатга олиб, ЎзПФЛ 23 март куни мазкур мусобақага қуръа ташлаш маросимини ўтказади. Қуръа соат 16:00 да старт олади ва ЎзПФЛнинг Telegram ва Youtube каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилади. 

Манба: ПФЛ

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!