PFL баҳслари 2021 йилга қолдирилди
ММА бўйича "Professional fighting league" промоушени коронавирус пандемияси боис, 2020 йилги мусобақаларни тўхтатиб қўйди. Унга кўра, PFL гран-при баҳслари 2021 йилга қолдирилди.
Лига жангчиларига эса ҳар ой стипендия тўлаб борилиши айтилмоқда. Ушбу ташкилот 2012 йилда ташкил этилган ва эркаклар ўртасида 10 та вазнда, аёллар ўртасида эса 1 та вазнда ғолибларни аниқлаб келади. Жанглар одатий саккизбурчакли октагонларда эмас, балки ўн бурчакли қафасларда ўтказилади.
Фикрлар