ПФЛ футболчи ва мураббийларнинг имзоланадиган шартномасидаги ўзгариш ҳақида маълум қилди
Лига футболчи ва мураббийлар билан имзоланадиган меҳнат шартномаларини босқичма-босқич тартибга келтирди. Одатга кўра, футбол клуби футболчи ёки мураббий билан имзоланган меҳнат шартномасини 30 кун ичида Лига рўйхатидан ўтказиши лозим эди. Эндиликда мазкур давр 20 кун этиб белгиланди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
ФИФA талабига кўра, профессионал футбол клуби ҳамда футболчи ўртасида имзоланган меҳнат шартномаси 30 кун ичида махсус платформада акс этиши ва ҳар бир футболчига махсус рақам олиниши керак. Лига бу ишни амалга ошириши учун маълум вақт керак бўлади. Шундан келиб чиқиб, футбол клуби меҳнат шартномаси имзоланган кундан бошлаб 20 кун ичида уни Лига рўйхатидан ўтказиши шарт. “Суперлига ва Пролига регламенти”нинг 12.2-бандига айнан шундай ўзгариш киритилди.
Имзоланганига 20 кундан ошган шартномани MyLeague электрон платформасига юклаш имкони мавжуд бўлмайди. Қўшимчасига, регламент талаби вақтида бажарилмагани учун футбол клубига жарима интизом чораси қўлланилади. Санани қайта ўзгартириш эса клубнинг футболчи ёки мураббий меҳнатига ҳал тўлаш масаласидан келиб чиқиб, қатор муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Фикрлар