PFL Гран-приси ғолиби бир йилга мусобақалардан четлатилди

  • 18 декабрь, 12:08
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

️USADA ярим енгил вазн тоифасида PFL Гран-приси ғолиби Мовлид Хайбулаевни дисквалификация қилди.

Tecno

35 ёшли жангчининг 1 август куни PFL "Wоrld Tournament Finals" мусобақасида топширган намунасида рекомбинант эритропоэтин моддаси аниқланган.

Амалдаги PFL допингга қарши қоидаларининг 10.2-бўлимига кўра, тақиқланган моддаларни истеъмол қилганлик учун дисквалификациянинг стандарт муддати олти ойни ташкил этади, аммо баъзи ҳолларда бир йилгача узайтирилиши мумкин. Ушбу вазиятда россиялик модданинг табиати ва мусбат тест топширилган давр туфайли максимал четлатиш муддатини олди.

Маълумот учун, Хайбулаевнинг дисквалификация муддати намуна олинган вақт - 2025 йил 1 августдан бошлаб ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!