ПФЛ терма жамоа сабаб 2 та ўйин бошқа санага кўчирилганини эълон қилди
2021 йилги мавсум якунларига кўра Ўзбекистонда энг яхши аёллар мураббийи сифатида тан олинган Илҳом Ҳанжариев АГМК-W бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттирмоқда. Шунингдек, ЎФА мазкур мутахассисни Ўзбекистон U-17 қизлар термасига ҳам бош мураббий сифатида таклиф қилган.
Ўзбекистон U-17 қизлар термаси 22-30 май кунлари Монголия Республикасида бўлиб ўтадиган ўйинларда иштирок этади. Сўнгги вақтларда АГМК-W ёш футболчи қизларни тарбиялашга катта аҳамият бермоқда. Шундан келиб чиқиб, мазкур жамоанинг 7 нафар футболчиси термага жалб қилинган. Бош мураббий ҳам табиийки сафарга жўнаб кетади.
ЎФА 12 май куни расмий хат билан чиқиб, юқоридаги ҳолат сабаб АГМК-W жамоасининг Олий лига 7 ва 8-туридан ўрин олган учрашувларини бошқа муддатга кўчиришни сўради. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ расмий учрашувга 9 кун вақт қолганда икки учрашув санасини ўзгартирди. Унга кўра, 7-турдан ўрин олган “Пахтакор-W” жамоасига қарши учрашув 8 июнга қолдирилди. 8-турдан ўрин олган “Севинч”га қарши учрашув санаси эса кейинроқ маълум қилинади.
ЎзПФЛ самарали фаолият олиб бораётган Илҳом Ҳанжариев ва АГМК-W билан боғлиқ вазият сабабгина шундай қарорга келди.
Фикрлар