Пике
Ads

"Барселона" ҳимоячиси Жерар Пике Испания ТВсида наойиш этилган шоуда иштирок этди. Бу теннис бўйича Дэвис Кубоги ҳақидаги кўрсатув эди.

Суҳбат давомида, 32 ёшли футболчи "Нутелла" шоколад пастасини ҳуш кўришини ва теннис мухлиси ҳисобланувчи "Бетис" сардори Хоакин Санчесдан кўра, теннисни яхшироқ ўйнашини айтиб берди.

Шу қаторда, Пикега "Реал" либосини кийиб кўрганмисиз деган савол билан ҳам мурожаат қилишди.

"Йўқ, бунга аллергиям бор," - деб ҳазиломуз жавоб берди Пике.