Пике-Шакира можароси тугамасдан "Рома" афсонаси ҳам "иш кўрсатди"
Италиялик афсонавий футболчи Франческо Тотти 20 йиллик турмушидан кейин модель Илари Бласи билан ажрашмоқда.
Футболчининг сўзларига кўра, у ўртадаги муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилган, аммо ажралишнинг олдини олишнинг иложи бўлмади.
"Мен Илари билан учта гўзал фарзандимизни тарбиялашда давом этаман. Мен унга доимо катта ҳурмат билан муносабатда бўламан", - деди Тотти.
Corriere dello Sport хабарига кўра, Тотти деярли бир йилдан бери "Рома" мухлиси Ноэми Бокки билан учрашиб юрибди. Журналистларнинг аниқлашича, Франческонинг янги маъшуқаси дизайнер ҳисобланади. Унинг ўн ёшли қизи ва саккиз ёшли ўғли бор.
Фикрлар