Пике телефонга анқайиб, икки метрли чуқурга тушиб кетди (фото)

“Барселона”нинг собиқ футболчиси Жерар Пике кулгуги воқеа сабабчисига айланди. У телефонга берилиб кетиб, икки метрли чуқурни пайқамай қолди ва унга тушиб кетди.

2472b2ab39c671f39843b9c8b1712a05

Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу воқеа футболчининг ўзи ташкил қилган Kings League медиа турнирининг очилиш маросимида рўй берган.

Манбалар Жерар Пикенинг ўзи шикастланмаганини ёзмоқда.

Пике каталонияликлар сафида 2008-2022 йиллар давомида тўп тепган. Жами 616 та учрашувда ўз ҳисобига 53 та гол ва 13 та ассист ёздириб қўйган.

Айни пайтда машҳур ўйинчи “Андорра”, деб номланган хусусий клубини ривожлантириш бўйича иш олиб бормоқда. Пике бу клубни 2018 йили декабрда сотиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!