Пиоли "Рома" томонидан мағлуб этилгач: "Бизга сифат ва қатъият етишмади"
Европа лигасининг чорак финалидан ўрин олган жавоб учрашувлари ўз ниҳоясига етди.
"Италия дербиси" дея номланган баҳсда "Рома" "Милан"ни жавоб учрашувида ҳам мағлуб қила олди. Дастлаб, Манчини ҳисобни очган бўлса, Дибала фарқни иккитага ошириб қўйди. Шундан кейин Габбия ҳисобни қисқартирди.
Мазкур учрашувдан сўнг миланликлар бош мураббийи Стефано Пиоли ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Турнирни афсус билан тарк этяпмиз. "Рома" икки ўйинда ҳам сифат ва қатъият намойиш этди, бизга эса айнан шу нарса етишмади.
Уларнинг 10 киши бўлиб қолганидан фойдаланишимиз керак эди, аммо яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Айтганимдек, ўзимиз кутган даражада ҳаракат қила олмадик ва мусобақа билан хайрлашдик", - деди италиялик мутахассис.
Фикрлар