Питер Хюистра "Пахтакор" машғулотларида иштирок этаётган камерунлик футболчи ҳақидаги саволга жавоб берди

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал, Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унда иштирок этган "Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистрадан жамоа машғулотларида иштирок этаётган камерунлик футболчи ҳақида сўралди:

"Мен у ҳақида ҳозирча кўп нарса айта олмайман. Футболчи биз билан машғулотларни ўтамоқда. Биз олдиндаги кунлар мобайнида нималар бўлишини кузатамиз. У ҳали "Пахтакор" футболчиси эмас, шунинг учун ҳам бошқа маълумот бера олмайман", - деди "шерлар" бош мураббийи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!