Почеттино: Биз чемпион бўлишни истасак, бундай ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак
Ads

"МЮ устидан қозонилган ғалабадан кейин ҳам Премьер-лига ўйинларига ҳурматни йўқотмаслик керак. Биз ҳар бир ўйинга ҳурмат билан ёндашишимиз зарур. Ўйлашимча, бугунги мағлубият бизга огоҳлик қўнғироги бўлиб янграши керак.

Баҳорда ҳам биз юқори ўринда бўлсак, соврин  учун курашсак бўлади. Бунинг учун эса биз чемпионлик учун курашаётганимизни кўрсатишимиз зарур. Буни эса бугунги каби ўйинларда намойиш этишимиз даркор", - деди аргентиналик мутахассис.