Почеттино «Комо» юлдузини сотиб олишини истамоқда
«Манчестер Юнайтед» Почеттино сўровига биноан «Комо» ярим ҳимоячиси Нико Пасни тахминан 80 миллион евро эвазига олишни режалаштирмоқда.
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино клуб раҳбариятидан яқин вақт ичида «Комо» жамоасида тўп суриб келаётган ёш аргентиналик ярим ҳимоячи Нико Пасни жамоага олиб келишни сўраган.
Мутахассис 22 ёшли футболчи жамоага тезроқ қайта қурилиш жараёнидан ўтиш ва инқироздан чиқишда ёрдам беради, деб ҳисобламоқда. «Юнайтед» раҳбарлари Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячисини қўлга киритиш учун курашга қўшилишга тайёр.
Мутахассислар ҳозирча Нико Паснинг эҳтимолий трансфер қийматини тахминан 80 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Нико Пас Италия чемпионатида «Комо» таркибида ўнта ўйин ўтказди. У шу вақт ичида учта гол урди ва яна учта голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳлар (0)