Почеттино "Тоттенхэм"га яна бир аргентиналик футболчини олиб келмоқчи

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳамшаҳари “Вест Хэм” ярим ҳимоячиси Мануэль Лансинини сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда клубдаги яқин манбааларга таяниб ESPN нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича “шпорлар” устози Маурисио Почеттино 24 ёшли ҳамюртининг имкониятларини юқори баҳоламоқда ва ундан ҳужумчи Харри Кейнга янада кўпроқ имкониятлар яратиб беришда фойдаланмоқчи.

Маълумот учун, Лансинининг “Вест Хэм” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛнинг жами 9та учрашувида иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!