Почеттинодан таъқиқ олиб ташланди

Аргентиналик мураббийи Маурисио Почеттино 18 майдан эътиборан "шпорлар"дан бошқа бирон клубни бошқариб имкониятига эга бўлди, дея хабар бермоқда Daily Telegraph.

Юқорида номи келтирилган нашр манбасига кўра, "Тоттенхэм" 2019 йил ноябрь ойида Почеттинони истеъфога чиқарганидан сўнг ҳам унга маош тўлашда давом этаётгани сабаб, аргентиналик мутахассис бошқа бирон клуб бош мураббийлиги лавозимини эгаллай олмас эди.

Аммо, 18 май кунидан бошлаб клуб ва мураббий ўртасидаги келишув тўлақонли якунига етди ва энди у исталган клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)