Погба: Бир мавсумда учинчи марта "Челси"га ютқазмоқчи эмасмиз

"Манчестер Юнайтед" клуби етакчиларидан бири Поль Погба бугун бўлиб ўтадиган "Челси"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. Франциялик футболчининг сўзларига кўра "қизил иблислар" жорий мавсумнинг ўзида учинчи марта "аристократлар"га ютқазмоқчи эмаслар.

"Бу мавсумда "Челси" бизни икки марта мағлубиятга учратди. Шундай экан биз учинчи марта ҳам уларга имкониятни бой беришни истамаймиз. Тушунамиз, рақиб чемпионлик учун кураш олиб бормоқда ва улар учун бугунги ўйиндаги уч очко жуда муҳим. Аммо, биз ҳам ўз навбатида кучли тўртликдан ўрин эгаллаш учун ғалаба қозонишимиз шарт", - дейди Погба The Independent нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!