
Погба Франция терма жамоасига қайтмоқчи
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси ҳисобланган Поль Погба Франция терма жамоасига қайтишни истамоқда.
Хабарингиз бор, Погба бир йил аввал допинг сабаб, дисквалификация қилинган эди. Бироқ, ҳавбекка мартдан бошлаб яна майдонга қайтишга рухсат беришди.
"Le Parisien" нашрининг маълумотига кўра, футболчи Франция терма жамоасига қайтиб, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳаракат қилишни хоҳламоқда. Бундан ташқари, бир неча кун олдин Поль учун унинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчига қисқа муддатли таклиф билан чиқмоқчи эканлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди.
Маълумот ўрнида, 31 ёшли ўйинчи "қизил иблислар" сафида 233 та беллашувда иштирок этиб, 39 та гол ва 48 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар