Погба нимадан хафа бўлди?

“Манчестер Юнайтед” юлдузи жаҳонда авж олиб бораётган ирқчилик муаммоси ҳақида фикр билдирди.

- Ирқчилик авж олиб бораётгани ва буни такрор-такрор кўриш аянчлидир. Мен буни чуқурроқ англашни истайман. Шу ирқчилардан бири билан суҳбатлашиб кўрмоқчиман.

Мен ҳамма одамларни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Ҳаёт шунақа, ўзаро ҳурмат жуда муҳим. Футбол ҳам шундай бўлиши керак.

Мен қора танлиман. Онамнинг аждодлари Африкадан, Гвинеядан. Мен Парижда туғилганман. Қора танли бўлсам ҳам, ўзимни француз, деб биламан. Бошқалар ҳурмат қилиши керак. Терининг ранги одамни ажратмайди, - деди Погба.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!