Поло федерацияси раиси ўринбосарлари сайланди

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон поло федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ўтказилди. 
 
Йиғилишда дастлаб, мамлакатимиз Поло федерациясининг 2024 йилги фаолияти, поло спорт тури бўйича ўтказилган мусобақалар, мазкур спорт турини юртимизда янада оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида маълумот берилди. 
 
Поло спорт турини ривожлантириш, халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва уларда чавандозларимизга қулай шароитлар яратиш мақсадида “Koç Construction” компанияси билан ҳамкорлик ўрнатилган. 
 
Конференцияда поло федерациясининг раис ўринбосарлари сайланди. Унга кўра, Чилонзор тумани ҳокими Саидаҳрор Холхўжаев Ўзбекистан поло федерацияси раисининг биринчи ўринбосарлигига сайланди. 

“Koç Construction” компанияси директорлар кенгаши аъзоси Омер Сарикоч, Тошкент шаҳар кенгаши депутати Севара Файзиева "Марказий Ипподром" АЖ директори Шуҳрат Латипов федерацияси раиси ўринбосари лавозимига, Анора Хайдарова, Ҳилола Салиҳова, Муҳаббат Тошмуҳаммедова аёллар поло лигаси раҳбари ўринбосари, Дилноза Шораҳметова Амбасадор лавозимига номзодлари қўйилди ва улар бир овоздан маъқулланди. 

Федерациянинг Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими раҳбарлигига Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Алишер Хотамов тайинланди.

Тадбир сўнггида, аёллар поло терма жамоаси мураббийи Шаҳноза Шарипова сўзга чиқиб, аёллар ўртасида мазкур спорт турини янада оммалаштириш ва 2025 йилги режалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!