Польша терма жамоаси мундиал олдидан жиддий йўқотишга учради

"Монако" клуби ва  Польша терма жамоаси ҳимоячиси Камиль Глик елкасидан жароҳат олди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 30 ёшли футболчи жамоанинг кечаги машғулотларида чалқанча услубда зарба бераётиб ноқулай йиқилган ва елкасидан жиддий жароҳат олган.

Эслатиб ўтамиз, Глик Польша терма жамоасининг ЖЧ-2018 учун юборган якуний қайдномасига киритилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!