Польшага қарши ўйиндан олдин Испания терма жамоаси мухлисларига зўр янгилик бор
Испания терма жамоаси матбуот хизмати ярим ҳимоячи Серхио Бускетс коронавирусдан соғайганини маълум қилди.
Айтиш керакки, 32 ёшли футболчи Covid-19 туфайли 2 ҳафта Испания терма жамоаси қароргоҳида бўлмади.
Кеча "Барселона" футболчисининг коронавирусга топширган тести манфий натижа берган. У энди Испания терма жамоаси сафига келиб қўшилади.
Луис Энрике бошчилигидаги “қизил фурия” эртага гуруҳ босқичининг 2-тури доирасида Польша терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.
Фикрлар