"Порту" финалда "Челси"ни енгиб, УЕФА Ёшлар лигасида ғолиб чиқди

Кеча УЕФА Ёшлар лигаси финалида "Порту" ва "Челси" жамоалари ўзаро куч синашишди. Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашув 3:1 ҳисобида португалияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

“Порту” сафида голларга Фабиу Виейра, Диогу Кейруш ва Афонсу Соузалар муаллифлик қилишди. “Челси”нинг ягона жавоб тўпини эса Дайшон Редан киритди.

"Порту" - "Челси" - 3:1 (1:0)

Голлар: Виейра, 17 - 1:0, Редан, 53 - 1:1, Кейруш, 55 - 2:1, Соуза, 75 - 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!