Португалия бош мураббийи Роналдунинг захирада қолдирилгани борасида гапирди

Жаҳон чемпионати нимчорак финал босқичидан ўрин олган Португалия ва Швейцария жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда португаллар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйин якунига етгач, португаллар бош мураббийи Фернанду Сантуш Роналдунинг захирада қолдирилгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Криштиану ҳақиқий профессионал сардор эканини намойиш этди. У умуман муаммо келтириб чиқармади.

Биз ўйин олдидан гаплашиб олгандик. У қарорим бўйича тушунмовчилик йўқ эканини айтди. Роналду ҳар тарафлама ёш футболчиларга ўрнак бўла олади ва кеча у шуни исботлади", - деди мутахассис.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!