
Португалия кучли рақибни йирик ҳисобда мағлуб этди, Роналдудан дубль
Уефа Миллатлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган Португалия - Швейцария учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Португаллар сафида Роналду дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Карвалью ва Канселу рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, Сантуш шогирдлари очколари сонини 4 тага етказиб олди, Швейцарияда эса ҳозирча очко йўқ.
- Европа миллатлар лигаси. "А"-гуруҳи. 2
- 2-тур
Португалия
- Вильям Карвалью 15'
- Криштиану Роналду 35', 39'
- Жуан Канселу 68'

4
:
0
05/06/2022, 23:45
Фикрлар