Португалия Роналдусиз ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди

УЕФА Миллатлар Лигаси 4-туридан ўрин олган Португалия - Швеция беллашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, 21-дақиқада Бернарду Сильва ҳисобни очган бўлса, Диогу Жота дубль қайд этиб, жамоасига йирик ҳисобдаги ғалабани туҳфа этди. Эътиборлиси, португаллар ўз етакчиси, бир неча кун аввал коронавирус юқтириб олгани хабар қилинган Криштиану Роналдусиз ҳам анча мазмунли ўйин кўрсата олди.

Ушбу натижадан сўнг, португалияликлар 10 очко тўплаган ҳолда, А лигаси 3-гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлса, шведлар сўнгги поғонада жойлашган. Ҳозирча, уларнинг ҳисобида очко йўқ.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Канселу жарима майдони ичида ўзидан тўпни узоқлаштириб юборди.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Кулусевски ҳамда Берг ўрнига Ларссон ва Ульссон майдонга тушди.

  • 86'

    Рақибига ортдан зарба берган Бруну Фернандеш жазоланди.

  • 84'

    Бу сафар Патрисиу дарвозаси томон йўналтирилган аниқ зарбаси қайтаришга эришди.

  • 81'

    Данилонинг бош билан йўллаган зарбасини Ольсен ушлаб олди.

  • 80'

    Жоау Моутинью Вильям Карвалью ўрнига майдонга тушди.

  • 79'

    Қарши ҳужумга ўтаётган Бруну Фернандешни қўполлик билан тўхтатиб қолган Маркус Берг огоҳлантирилди.

  • 77'

    Устунлик ҳамон майдон эгаларида. Шведларда умид қолмагандек, гўё.

  • 75'

    Бернарду Сильва ҳамда Жоау Фелиш ўрнига Андре Сильва ва Даниэль Поденсе майдонга тушди.

  • 72'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Диогу Жотадан ажойиб соло юриш ва қойилмақом зарба! Қанотдан ёриб кириб, дарвозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмаган Жота ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 71'

    Швеция бош мураббийи Ян Андерсон ҳакамнинг қарорларига эътироз билдиргани учун сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 69'

    Исак ҳужумда қоида бузди. Жарима майдони ичида у Пепени қўллари билан туртиб юборди.

  • 67'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Фелиш ноаниқ зарба берди. Жуда қулай имконият қўлдан кетди.

  • 65'

    Экдаль рақиб жарима майдонидаги палапартишликдан фойдаланиб, зарба йўллади. Тўп тўсин юқорисидан ўтиб майдонни тарк этди.

  • 62'

    Робин Квайсон ўз ўрнини Александр Исакка бўшатиб берди.

  • 60'

    Ўйиннинг 1 соат вақти ортда қолган бир пайтда, португаллар катта устунликка эришмоқда.

  • 59'

    Бурчакдан етказиб брилган тўпга Жота ноаниқ зарба берди.

  • 58'

    Бернарду рақибини хатосидан кейинг тўпни эгаллаб, олдинга ўтди ва зарба берди. Тўп ҳимоячининг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 57'

    Катта тезликда олдинга ўтаётган Жотани қўллари билан ушлаб қолган Кристоффер Олссонга сариқ карточка кўрсатилди.

  • 55'

    Клаэссон узоқ масофадан кучли зарба йўллади. Патрисиудан супер сейв!

  • 54'

    Микаэль Лустига майдондан олинди. Унинг ўрнига Маттиас Юханссон ўйинга қўшилди.

  • 53'

    Сильва ўзидан ҳам қулай позицияда турган Брунуга тўпни ташлаб берди. Фернандешнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қолди.

  • 52'

    Рақибининг оёғини босиб олган Жота огоҳлантирилди.

  • 50'

    Ҳисобда олдинда бораётган мезбонлар марказда тўпни назорат қилмоқда.

  • 48'

    Бергнинг бош билан йўллаган аниқ зарбасини Патрисиу қайтарди.

  • 47'

    Пепе ва Карвалью бир-бирларига ишониб, рақибни ўтказиб юборди. Бироқ Диаш хавфни бартараф эта олди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтмоқда. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+2'

    Танаффус!

  • 45+1'

    Бергнинг яқин масофадан берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди.

  • 45'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Буруну Фернандешнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Ольсен ушлаб олди.

  • 44'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Шеригидан қулай пас қабул қилиб олган Жота жарима майдони ичидан кучли зарба йўллаб, дарвозабонга имконият қолдирмади.

  • 41'

    Янссон рақиб жарима майдони ичида қоида бузиб, жамоасининг ҳужумини барбод қилди.

  • 39'

    Қанотдан ёриб кирган Кулусевски тўпни ўзида жуда узоқ вақт ушлаб қолди. Натижада, ортдан етиб келган Данило ундан тўпни олиб қўйди.

  • 36'

    Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Карвальюнинг қўполлик эвазига тўхтатиб қолган Экдаль огоҳлантирилди.

  • 35'

    Берг бу сафар жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Бироқ тўп устунга тегиб, майдонни тарк этди.

  • 34'

    Шведларнинг аксарият ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти.

  • 32'

    Жота ҳужумда қоида бузди.

  • 29'

    Данило Перрейра жарима майдонига яқин жойда Бергни йиқитди. Меҳмнларда стандарт вазият юзага келди.

  • 27'

    Пепега нисбатан Берг қўполлик ишлатди. Ҳакам уни бу сафар оғзаки огоҳлантирди. Кейингиси карточка бўлиши мумкин.

  • 26'

    Майдон эгалари стандарт вазиятга эга бўлишди. Жарима майдонига етказилган тўпни ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

  • 23'

    Гол ўтказиб юборган шведлар олдинга ўтди. Жарима майдонига оширилган тўпни Пепе қайтарди.

  • 21'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!

    Бернарду Сильва ҳисобни очди! Португаллар эрта прессинг натижасида рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтди. Жота жарима майдони ичида ўзидан-да қулайроқ вазиятда турган шеригини тўп билан таъминлади. Силва мўлжалда адашмади!

  • 20'

    Эндт шведлар тўпни назорат қилмоқда.

  • 18'

    Геррейро икки рақиби орасидан яхши чиқиб кета олди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборганлиги туфайли, уни йўқотди.

  • 16'

    Кулусевскининг узатмаси зарбага айланиб кетди. Бироқ вазият Патрисиу назорати остида эди.

  • 15'

    Майдон эгалари навбатдаги бурчак зарбасидан ҳам наф чиқара олишмади.

  • 14'

    Бернардунинг узатмасидан кейин Жота тўпни ўзига бўйсундира олмади.

  • 12'

    Бурчакдан оширилган тўп жарима майдони ичида турган Лустигга келиб тушди. Унинг зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 10'

    Брунунинг зарбаси дарвозабонга катта йиқинчилик туғдириши мумкин эди. Бироқ ҳимоячи яхши ҳаракат қилиб, тўп йўлига тўғаноқ бўлди.

  • 9'

    Тўп назорати португалларда. Меҳмонлар эса прессинг уюштирмоқда.

  • 8'

    Экдалнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 7'

    Жотанинг марказга узатмаси хавфли чиқди. Ҳимоячилар қийинчилик билан уни қайтаришди.

  • 4'

    Мезбонларнинг яна бир ҳужумини Фелиш якунига етказа олмади. Унга нисбатан ҳимоячилар яхши қаршилик кўрсатишди.

  • 2'

    Дастлабки дақиқалардан олдинга ўтган Жота жарима майдони ташқарисидан хавфли зарба йўллади.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради. Старт учун барчаси тайёр!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!