Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдунинг энг катта орзуси нималигини айтди

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ҳужумчи Криштиану Роналдунинг орзуси ҳақида гапириб ўтди.

“Ишончим комил, Роналду ҳали ҳам жуда ғайратли. У Португалия либосида майдонга тушганида, бор эътиборини ўйинга қаратади. У терма жамоага келганида шахсий мақсадларини унутади ва фақат жамоавий мақсадлар ҳақида ўйлайди. Биламан, унинг энг катта орзуси жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишдир”, - деди Сантуш.

36 ёшли Роналду Португалия терма жамоасида жами 170 та ўйинда майдонга тушган ва 102 та гол муаллифига айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!