Португалиядан йирик, Даниядан кичик ҳисобдаги ғалаба, Англия эса ўз майдонида очко йўқотди
"ЖЧ-2022" саралаши Европа минтақасидан ўрин олган бир қатор учрашувлар якунига етди. Ўз майдонида Люксембургни қабул қилган Португалия йирик 5:0 ҳисобида рақибни мағлуб этди.
Мазкур учрашувда Роналду хет-трик қайд этган бўлса, Палинья ва Фернандеш ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйди.
Ингзизлар майдонига сафар қилган Венгрия ҳам бу турда очко қўлга киритишга муваффақ бўлди.
24-дақиқада меҳмонлар футболчиси Саллай ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Стоуна мувозанатни тиклади. Шундай қилиб, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.
Бундан ташқари Дания бу сафар ҳам ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқди. Австрияни ўз майдонида қабул қилган данлар Меленинг голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.
Фикрлар