Премьер-лига футболчилар ўртасида сўровнома ўтказди

Россия премьер-лигаси мавсумни давом эттириш масаласида футболчилар ўртасида сўровнома ўтказди.

Сўровнома иштирокчиларига шундай савол қўйилди: “Агар ўйинлар бўлса, улар бўш трибуналарда ўтказилиши керакми?”

Сўровномада 87 нафар маҳаллий ва легионер футболчилар иштирок этди. Уларнинг асосий қисми ўз жамоалари етакчилари ҳисобланади. Ушбу футболчиларнинг 68,4 фоизи ўйинларни мухлисларсиз ўтказилишини ёқлаб овоз берган.

РПЛнинг давом эттирилиши бўйича қарор 15 май куни қабул қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!