Про-лига 15-туридан сўнг тўпурарлар рўйхати билан танишинг (фото)

Про-лигада 15-тур учрашувлари якунига етди. Мазкур турда ҳам томошабинлар бир-биридан қизиқ ва шиддатли учрашувлар гувоҳи бўлди. 

Ушбу тур якунига етгач, ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар жадвалини тақдим этди. Унга кўра, "Турон" вакили Ҳумоюн Муртазоев 12 та гол билан етакчи бўлиб турибди. "Бухоро" футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ҳисобида 9 та гол мавжуд ва у жадвалда 2-ўринни банд этган.

"Хоразм" аъзоси Рокки Марчиано ва "Машъал" ҳужумчиси Миколо Агапов ҳисобида бир хил 8 тадан гол мавжуд. Улар ҳозирча жадвалда кейинги ўринларда келмоқда.

Шунингдек, "Андижон" вакили Шаҳбоз Эркинов ҳамда "Бухоро" аъзоси Сонг Лонгжи 7 та гол урган ҳолда жадвалдан жой олган.

протўп

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!