Про-лига 7-туридан сўнг тўпурарлар рўйхатида ким етакчилик қилмоқда? (фото)
Про-лига 7-тур учрашувлари якунига етганидан хабарингиз бор. Мазкур турда ҳам томошабинлар бир-биридан қизиқ учрашувлар гувоҳи бўлди.
Ушбу тур якунига етгач, ЎзПФЛ матбуот хизмати мусобақа тўпурарлар жадвалини тақдим этди. Унга кўра, "Бухоро" вакили Рўзим Аҳмедов 6 та гол билан етакчи бўлиб турибди. "Турон" футболчиси Ҳумоюн Муртазоев ҳисобида 5 та гол мавжуд ва у жадвалда 2-ўринни банд этган.
"Машъал" ҳужумчиси Миколо Агапов, "Хоразм" аъзоси Шаҳзод Бешимов, "Шўртан" футболчиси Муҳриддин Зоиров ва "Андижон" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобида бир хил 4 тадан гол мавжуд. Улар ҳозирча жадвалда кейинги ўринларда келмоқда.
Фикрлар