Про-лига. Апрель ойининг энг яхши футболчиси маълум!

Про-лигада апрель ойининг энг яхши футболчиси номи эълон қилинди. Унга кўра, "Бухоро" футболчиси Рўзимбой Аҳмедов ойнинг энг яхши ўйинчиси, деб топилди.

Ҳужумчи якунига етган ойда Бухоро клуби билан 2 та ўйинда иштирок этди. Рўзимбой ушбу баҳсларда 2 гол уришга муваффақ бўлган. 

Шунингдек, Аҳмедов билан бир қаторда энг яхши бўлиш учун Муҳриддин Зоиров ("Шўртан"), Ҳумоюн Муртазоев ("Турон"), Равшан Ягудин ("Машъал") ва Микола Агапов ("Машъал") ўрин олган эди. 

рўзим

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!