Про-лига. Апрель ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди

Про-лигада апрель ойининг энг яхши мураббийи номи эълон қилинди. Унга кўра, "Бухоро" бош мураббийи Хаким Фузайлов ойнинг энг яхши мураббийи, деб топилди.

Мутахассис якунига етган ойда Бухоро клуби билан 2 та ўйинда иштирок этди. Уларнинг иккаласида ҳам ғалаба қайд этилган. Тўплар нисбати - 4:2.

Шунингдек, Фузайлов билан бир қаторда энг яхши бўлиш учун Виктор Кумиков ("Андижон") ва Дилявер Ваниев ("Машъал") ўрин олган эди. 

хаким

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!