Про-лига. Бугун 4-тур учрашувлари якунига етади

Бугун Про-лига 4-тур учрашувлари давом эттирилади. Унда 3 та ўйин бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Дастлабки баҳс 15:00да "Андижон" - "Арал Самали" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу беллашув Футбол ТВ телеканалида жонли эфирда намойиш этилади. 

Сўнг 16:00да параллел равишда 2 ўйин старт олади. "Шўртан" ўз майдонида "Янгиер"ни қабул қилса, "Зомин" клуби "Бухоро" билан куч синашади.

Марҳамат, қуйида бугунги ўйинлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин. 

про

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!