Про-лига. "Бухоро" ўз майдонида "Зомин" билан дуранг ўйнади

Про-лига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Зомин" учрашуви якунланди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Дастлаб мезбонлар 12-дақиқада Рўзимбой Ахмедовнинг голи эвазига олдинга чиқиб олди. Бироқ 68-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда зоминликлар вакили Отабек Аҳмаджонов мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, "Бухоро"нинг очколари сони 6 тага етди. Жамоа айни пайт жадвалнинг 5-поғонасидан ўрин эгаллаган.

"Зомин" ҳисобида 5 очко мавжуд бўлиб, клуб 6-поғонани банд этиб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!