Про лига клубида бош мураббий ўзгарди
Про лига вакилларидан бири – Бухоронинг “Ғиждувон” жамоасида бош мураббий ўзгарди. Бунгача ушбу лавозимда ишлаб келган Баҳодир Шоймардонов истеъфога чиқди.
Унинг ўрига Геннадий Кочнев бош мураббий сифатида таништирилди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 13 та турдан кейин “Ғиждувон” 10 очко билан мусобақа жадвалида 8-ўринни банд этиб турибди. Жамоа ҳисобида 2 ғалаба, 4 дуранг ва 7 та мағлубият бор.
Фикрлар