Про-лига. Марказий ўйинда "Бухоро" "Турон"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди
Про-лига 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Турон" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.
Баҳснинг 1-дақиқасиданоқ бухороликлар футболчиси Собит Синдаров ҳисобни очди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Обид Жўрабоев ҳисобни 2:0 кўринишига келтириб қўйди.
Меҳмонларнинг ягона голига Хумоюн Муртозаев муаллифлик қилди. У 21-дақиқада пенальтидан гол уришга эришди.
Мазкур натижадан сўнг "Бухоро" очколари сонини 5 тага етказиб олди. "Турон" ҳисобида 6 очко мавжуд.
Фикрлар