Про лига. Пешқадам Урганчда. Ўйинолди статистика қандай?

Хабарингиз бор, бугун жамоамиз про лиганинг 22-тури доирасида Урганчда “Хоразм”га қарши майдонга тушади.

Жорий йилда ушбу клублар икки маротаба куч синашишга улгурдилар. Дастлабки даврада “Хоразм” майдонидаги баҳсда мезбонлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Маълумот ўрнида шуни айтишимиз мумкинки, “Андижон”нинг про лигада жорий мавсумдаги ҳозирча ягона мағлубияти айнан ушбу ўйинда юз берган. Иккинчи даврада “Бобур Арена”даги беллашувда жамоамизнинг қўли баланд келган – 2:1.

Бу сафар мазкур жамоалар чемпионат доирасида учинчи марта тўқнаш келишади. Ўзаро ўйинлар тарихига тўхталадиган бўлсак, умумий ҳисобда шу кунга қадар “Андижон” ҳамда “Хоразм” 22 маротаба тўқнаш келишган. Андижонликлар ушбу учрашувларнинг 13 тасида муваффақият қозонишган. “Хоразм” эса бу борада 5 бор зафар қучган. Шунингдек, яна 4 та беллашувда томонлар дуранг кўчасини танлашган. Табиийки, тўплар нисбатидаги устунлик ҳам “Андижон” томонида. Бу борада “Бургутлар” 46 та гол уришган ва ўз дарвозасидан 19 та тўп олиб чиқишган.

Ўйинлар тарихи

1996 йил

1-давра “Динамо У” – “Наврўз” – 1:1

2-давра “Наврўз” – “Динамо У” – 3:0

1997 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:0

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 3:1

1998 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:0

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 2:1

1999 йил

1-давра “Андижон” – “Хоразм” – 1:2

2-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:1

2000 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:0

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 4:0

2006 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:3

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 7:1

2009 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 2:1

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 4:2

2010 йил

1-давра “Андижон” – “Хоразм” – 0:0

2-давра “Хоразм” – “Андижон” – 1:1

2018 йил

1-давра “Андижон” – “Хоразм” - 3:1

2-давра “Хоразм” – “Андижон” - 2:3

3-давра “Андижон” – “Хоразм” – 6:1

4-давра “Хоразм” – “Андижон” – 0:1

2022 йил

1-давра “Хоразм” – “Андижон” – 3:0

2-давра “Андижон” – “Хоразм” – 2:1

“Андижон” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!