Про лиганинг илк туриданоқ йўқотишлар. Уларнинг орасида бош мураббийлар ҳам бор

  • 15 март, 2023, 12:15
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Бугун про лиганинг янги мавсумига старт берилади. Илк турданоқ бир қатор дисквалификациялар мавжуд. Бу хусусида “Pro liga” расмий телеграм каналида эълон қилинди.

Жумладан, 7 та жамоанинг биттадан вакили 1-турни ўтказиб юборади. Эътиборлиси, уларнинг орасида бош мураббийлар ҳам бор. “Қўқон-1912” устози Даврон Файзиев ҳамда “Навбаҳор-фарм” бош мураббийи Рашид Ғофуров захира ўриндиғида бўла олмайдилар.

Шунингдек, “Машъал”нинг украиналик ҳужумчиси Петров ҳам дебютини кейинги турларда кутадиган бўлди. Чунки у ҳам дисквалификация сабабли бу ўйинни томошабин сифатида ўтказади.

про лига дикс 

Суперлига томон яқинлашаётган про лига! Кузатинг, афсусланмайсиз. Чунки...

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!