Профессионал боксчимиз ғалабали сериясини давом эттира олмади

Россия пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Лазизбек Узоқов фаолиятидаги 18-жангини ўтказди.

Кечанинг энг кескин ва муросасиз кечган беллашувларнинг бирида ўзбекистонлик Лазизбек ўта кучли рақиб - украиналик Арнольд Хегайга қарши рингга кўтарилди.

Афсуски бу жангда Лазизбек имкониятни бой бериб қўйди. Бу натижадан сўнг фаолиятини 2009 йилда бошлаган Лазизбек Узоқов ҳисобида эса тўртта ғалаба, 12 мағлубият ва иккита дуранг бор.

Эслатиб ўтамиз, Лазизбек олдинги жангида қирғизистонлик Суюнбек Киргизбоевни мағлуб этган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар