Профессионал боксчимиз тажрибали боксчига қарши рингга чиқади
Ads

Профессионал боксчимиз Равшанбек Умурзоқов ўзининг профессионал рингдаги иккинчи жангини 10 феврал куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказади. Жанг 8 раунд қилиб белгиланган.

Мазкур жангда унга тажрибали мезбон боксчиси Рустам Нугаев рақиблик қилади. Бу боксчи профессионал рингда салкам 17 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда. Шу вақтга қадар 38 та жанг ўтказиб, шулардан 29 тасини ғалаба (19 нокаут) билан якунлаган бўлса, яна 8 мағлубият ва 1 дуранг қайд этган. У сўнгги марта ўтган йилнинг март ойида рингга чиқиб, колумбиялик Дайнер Берриога мағлуб бўлган.

Равшанбек Умурзоқов учун бу жанг фаолиятидаги иккинчиси бўлади. Биринчи тўқнашувда у россиялик Евгений Смелов билан куч синашиб, рақибини техник нокаутга учратган эди.

Минбар

Барча блоглар