Профессионал футбол лигаси катта зарар кўрди

"Canal+" телеканали ва Профессиона футбол лигаси (LFP) Лига 1 ва Лига 2 ўйинлари трансляцияси бўйича шартномани бекор қилишга келишиб олишди.

"L'Equipe" нашрида ёзилишича, телеканал Франция Бош вазирининг мамлакат чемпионатини давом эттирилмаслиги тўғрисидаги баёнотидан сўнг бу борада келишувга эришган эди.

"Canal+" гуруҳи президенти лигани шартнома бўйича бошқа тўловлар амалга оширилмаслиги тўғрисида огоҳлантирган. 

Мазкур телеканал икки лига трансляция ҳуқуқи учун 37 млн евро тўлади. Умуман, Лига 1 ва Лига 2 учрашувлари намойиши ортидан LFP "beIN Sports", "Canal+" ва бошқа телеканаллардан 243 млн евро даромад олиши керак эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!