ПСЖ 150 миллион еврога зўр ҳужумчи оляпти

Бугунги кунда энг кучли ҳужум учлигига эга бўлган ПСЖ янада кучаядиган бўлди. Парижликлар олдинги чизиқда Лионель Месси, Неймар, Килиан Мбаппе каби футболчилар тўп тепаётганига қарамай, “Милан”дан Рафаэль Леауни олиб келмоқчи.

Португалиялик ҳужумчини қўлга киритиш учун ПСЖ унинг шартномасида кўрсатилган 150 миллион евро миқдордаги бадал пулини тўламоқчи.

23 ёшли тўпурарга “Челси” ҳам жиддий қизиқиш билдирган. Лекин парижликлар катта маблағ сарфлаб, барча рақобатчиларни доғда қолдиришга тайёр.

Леау миланликлар сафига 2019 йили “Лилль”дан 29,5 миллион евро эвазига трансфер қилинган. Шу пайтга қадар “Милан”да 126 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 31 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 28 та голли пас узатди.

Рафаэлнинг миланликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Клуб у билан янги шартнома тузишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!