ПСЖ бош мураббийи Мессини мақтади
ПСЖнинг янги бош мураббийи Кристоф Галтье аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Месси Парижда янги ҳаёт бошлади: янги шаҳар, янги жамоа, янги муҳит. Мен 34 ёшда бўлса-да, ўз олдига янги марраларни қўйган футболчиларни ҳурмат қиламан. Кўпчилик футболчилар бу ишни қила олмайди ва бу ёшда футболни ташлаб қўйяди.
У машғулотларда қўлидан келганича ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлдим. Мен Месси ҳақида фақат шу гапларни айта оламан. Чунки, унинг нималарга қодирлигини бутун дунё билади”, - дея Галтьенинг сўзларини келтиради “Lequipe” нашри.
Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга ўтиб, икки йиллик шартнома имзолаган эди. Аргентиналик футболчи Франция чемпионатининг якунига етган мавсумида 26 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйган.
Фикрлар