«ПСЖ» Бундеслига ярим ҳимоячисига кўз тикди
«Байер» таркибида тўп суриб келаётган 20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Ибрахим Мазага «Пари Сен-Жермен» жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Манба маълумотича, сўнгги ҳафталарда парижликларнинг ёш футболчига бўлган эътибори янада кучайган. Клуб раҳбарияти Маза жамоа ҳужумига креативлик ва янги ғоялар қўшишига ишонмоқда. Шу билан бирга, «ПСЖ» учун уни қўлга киритиш осон кечмайди, чунки футболчининг ўсишини «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «Атлетико» Мадрид ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.
Жорий мавсумда Маза барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда саккиз ўйинда майдонга тушди, учта гол урди ва учта голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали баҳосига кўра, ёш ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этмоқда.

Фикрлар