ПСЖ Де йонгни сотиб олишга яқин турибди

Paris Unietd нашри тарқатган хабарга кўра, францияликлар голландиялик футболчи учун йилига 8 млн евролик маош беришга тайёрлар. Бундан ташқари ПСЖ унинг маошини йил сайин оширишга ҳам тайёр.

Аммо парижликлар Де Йонгнинг трансфери борасида "Аякс" билан сира келиша олишмаяпти. Голландлар унинг учун 75 млн евро сўрашмоқда, бироқ ПСЖ бунча пулни тўлай олмаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, 21 ёшли футболчи жорий мавсум Голландия чемпионатида 15 учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол киритишга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар