ПСЖ Энрике билан футбол тарихида ҳали бўлмаган шартномани имзоламоқчи

CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти жамоа бош мураббийи Луис Энрике билан футбол тарихидаги илк умрбод шартнома тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб ёзади АS.

Tecno

Клубдагилар 55 ёшли испаниялик мутахассисни идеал мураббий деб билишади, шунинг учун у билан тарихдаги энг яхши ва энг қиммат шартномани имзолашга тайёр. Мураббийнинг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Энрике Париж клубини 2023 йилнинг ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида ПСЖ икки марта Франция чемпионлигини қўлга киритган, икки карра Франция кубоги ва мамлакат Суперкубоги соҳиби, 2024/2025 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ва қитъалараро кубок ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!